Хитойнинг Lenovo компанияси томонидан ташкил этилган ва молиялаштирилаётган Zuk стартапи аъло даражадаги хусусиятларга эга, нисбатан арзон смартфонни тақдим этди, деб хабар бермоқда New Delhi Television.
Ишлаб чиқарувчининг фикрича, Zuk Z1 смартфони Xiaomi ва OnePlus брендларининг юқори даражадаги хусусиятларга эга арзон қурилмалари билан рақобатлаша олади. Смартфон Хитойда компаниянинг ўз онлайн дўкони орқали 18 августдан бошлаб 1799 юан (280 доллар)дан сотувга қўйилади.
5,5 дюймли экраннинг ўлчами 1080×1920 пикселни ташкил этади. Смартфон 8 мегапикселли олд, 13 мегапикселли асосий камерага эга. 4 ядроли Qualcomm Snapdragon 801 процессори билан таъминланган смартфон 3 Гблик тезкор ва 64 Гблик ички хотирага эга. Қурилмага бармоқ изини танийдиган сенсор ҳам ўрнатилган.
Изоҳ (0)