Австралиянинг Перт шаҳрида Кёртин университети профессори Стеларк жарроҳлик йўли билан ўзининг чап қўлида қўшимча қулоқ «ўстирди», деб хабар бермоқда «Tjournal.ru».
Ушбу ғоя дастлаб 1996 йилда туғилган, бироқ операция ўтказишга рози бўлган тиббиёт мутахассислари жамоасини йиғишга 10 йил кетган. 2006 йилда қўлининг териси остига ўрнатилган махсус каркас ярим йилдан кейин қон каналларига эга тўқималар ёрдамида ўса бошлаган. Келажакда Стеларк қулоқнинг ҳажмини катталаштириб, унга микрофон ўрнатишни режалаштирмоқда.
Стеларкнинг сўзларига кўра, қўшимча қулоқ — бошқа жойлардаги инсонлар овозни масофадан туриб эшитиши учун қурилма. Улар профессор қаерда бўлишидан қатъи назар суҳбатни эшитиши ёки концерт тинглаши мумкин. Қурилма Wi-Fi орқали ишлайди.
Изоҳ (0)