Америка ҳарбий ҳаво кучлари вертолёти Япониянинг Окинава оролида жойлашган базадан 30 километр масофада ҳалокатга учради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Ҳодиса АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари базасидан шарқда, Наго шаҳрида содир бўлди.
Денгизга қулаб тушган вертолётда 5—8 киши бўлган. Ҳозирда уларнинг аҳволи тўғрисида маълумот йўқ.
Қирғоқ мудофааси ходимлари жабрланганларни қидиришга киришди.
Изоҳ (0)