Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Абу Дабида Қозоғистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчиси Қайрат Шариф БАА президенти маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Аҳмад Жума аз-Зааби билан учрашди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар бермоқда.

Фото: zakon.kz

Фото: zakon.kz

Икки томон Қозоғистон пойтахтида ўзаро ҳамкорликда «Остона» халқаро молиявий маркази ва «Абу-Даби Плаза» мажмуасининг бунёд этилаётгани мамлакатлар ўртасидаги дўстона алоқалар мустаҳкамланиб бораётганидан далолат эканлигини қайд этди.

Шунингдек, шайх Халифа номидаги хайрия жамғармаси Остона шаҳри маъмурияти билан биргаликда қозоқ-амирлик интеллектуал мактаби қурилишини ҳам амалга оширмоқда. Ушбу мактаб бунёд этилишининг тахминий қиймати 13 миллион долларни ташкил этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар