Домодедово аэропортидаги ҳожатхонадан янги туғилган гўдакнинг жасади топилди. Полиция уни онаси деб гумон қилинаётган тюменлик аёлни қўлга олди, деб хабар беради «ТАСС».
Манбаларда маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида полиция чақалоқни дунёга келтириб, уни ҳожатхонада қолдириб кетганликда гумон қилинаётган, 1991 йилда туғилган аёлни қўлга олди.
Воқеа жойида терговчилар ҳодиса вазиятларини аниқлаш бўйича иш олиб бормоқда. Чақалоқ ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий текширувини ўтказиш белгиланди.
Изоҳ (0)