Тошкентдаги Пушкин ҳайкали шаҳарнинг бошқа марказий қисмига кўчирилади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ҳайкал жойлаштирилиши учун эҳтимоли энг юқори жой – Бобур ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасидаги «Ўзбекенгилсаноат» компанияси биноси олдидаги майдон эканлиги айтилган. Бу ерда тайёргарлик ишлари бошланиб, учта кичик фаввора олиб ташланган.
Аввалроқ, қатор оммавий ахборот воситалари Мирзо Улуғбек туманида, метронинг Буюк ипак йўли бекати атрофида реконструкция ишлари бошлаб юборилгани ҳақида маълум қилган эди. Шунингдек, 13-йўналишдаги трамвай қатнови ТТЗ бекатидан Тошкент вокзалигача бўлган ҳудудда тугатилиши ҳақида хабар берилган эди. 7 август куни Тошкентда Паркент кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасига ўтиш йўли ёпиб қўйилгани ҳам маълум қилинган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган магистраль кўчалар номлари маълум бўлгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)