Миср пойтахти Қоҳира шаҳридан шимолда жойлашган Калюбия провинциясидаги фабрикада содир бўлган портлаш оқибатида беш киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Коммерсант».
Яна етти киши жароҳат олган, улардан икки нафари – полиция ходимлари. Портлаш омборда ҳарорат кескин ошиши оқибатида содир бўлгани айтилган.
Воқеа жойига 15 та ўт ўчириш машинаси йўналтирилган. Ҳозирда портлашдан кейин келиб чиққан ёнғин ўчирилган. Провинция губернатори Муҳаммад Абдулзоҳир қурбонларнинг оилаларига 5 минг Миср фунти (тахминан 6,3 минг доллар) дан товон тўлаш ҳақида кўрсатма берган.
Изоҳ (0)