АҚШнинг Россия ва Украина фуқаролари ва компанияларига қарши 30 июль куни эълон қилинган кенгайтирилган санкциялари 10 августдан кучга киради, деб хабар беради «Vedomosti.ru».

Foto: rian.com.ua

Фото: rian.com.ua

АҚШ Молия вазирлигининг Чет эл активларини назорат қилиш бўлими томонидан мулки ва активлари беркитиб қўйиладиган чет эллик фуқаролар номларини чоп этиш белгиланди.

Кенгайтирилган санкция рўйхатига 11 нафар жисмоний ва 15 та юридик шахс, шу жумладан, Ташқи иқтисодий фаолият ва тараққиёт банки ҳамда «Роснефть» шуъбалари ҳам киритилди. Санкция рўйхати «Украинадаги воқеалар ва Украинанинг Қрим ҳудудидаги фаолияти муносабати билан» асослантирилган 61 та бандга кенгайтирилди.