Италиянинг собиқ бош вазири, миллиардер Сильвио Берлускони Сардинияда жойлашган машҳур «Чертоза» вилласини сотиш фикрига қайтди, деб хабар беради «РИА Новости».
Шу кунларда Берлускони бу ўзига хос объект бўйлаб Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси, ички ишлар вазири Муҳаммад бин Наиф учун беш соатлик экскурсия уюштирди.
Манбаларда маълум қилинишича, вилла учун эълон қилинган нарх 500 миллион еврони ташкил этиб, ушбу битим юзасидан музокаралар бир неча ойдан буён давом этмоқда. «Чертоза» вилласининг янги соҳиби Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ал Сауд бўлиши мумкинлиги хабар қилинмоқда.
Изоҳ (0)