АҚШ президентлигига номзодини илгари суриш учун курашаётган Ҳиллари Клинтон Ким Кардашьян ва Канье Уэст билан селфига тушди, деб хабар бермоқда «Contactmusic.com».
Модель фотосуратни ўзининг Instagram’даги саҳифасига жойлаштирган ва #HillaryForPresident хештеги билан «Мен селфига тушдим! Менга унинг гапиришини ва мамлакатимиз учун мақсадларини эшитиш жуда ёқди», деб ёзган.
Қайд этилишича, фотосурат хонанда Жастин Бибернинг менежери Скутер Брауннинг Лос-Анжелесдаги уйида бўлиб ўтган хайрия кечасида олинган. Бунгача Кардашьян Instagram’да Ҳиллари Клинтонни АҚШнинг бўлажак президенти деб атагани айтилган.
Изоҳ (0)