Бразилияда дунёдаги биринчи заҳарли қурбақа топилди, деб хабар беради «Nur.kz». Тери ёки сўлак орқали заҳарловчи ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшовчи ҳайвонлардан фарқли равишда, Corythomantis greening дарахт бақаси ўз душманлари организмига заҳарни онгли равишда юборади. Бунда у юқори лабидаги махсус нишидан фойдаланади.
Бразилиянинг Бутантан институти биологи Карлос Харед мамлакатнинг жануби-ғарбидаги Гойтаказис ўрмонидаги дала ишлари чоғида уни учратиб қолди. Карлос бақани қўлга олганида, у заҳарли ниши билан унинг қўлини тирнаб олди. Кучли оғриқ беш соатга яқин давом этди.
Олимлар Corythomantis greening бақасининг заҳри шақилдоқ илон заҳридан икки марта кучлироқ эканлигини аниқлади.
Изоҳ (0)