Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Айдахо штатида истиқомат қилувчи эр-хотин Америка йўлларини катта қуёш панелига айлантириш усулини топди. Лойиҳа муаллифлари фикрига кўра, Америкадаги 48 штатда мавжуд 31 251 квадрат миль йўллар, автотураргоҳлар, майдонлар, пиёдалар ва велосипедчилар йўлаклари келгусида улкан миқёсдаги электр энергияси ишлаб чиқаришга қодир. Бу ҳақда Business Insider нашрига таяниб, «Tjournal.ru» хабар берди.

Фото: tjournal.ru

Фото: tjournal.ru

Solar Roadways дея ном олган лойиҳа муаллифлари  Жулия ва Скотт Брушоу 10 йил давомида энг катта босимга ҳам дош бера оладиган панеллар тизими устида иш олиб борди. Улар панелни қоплаш учун нафақат катта оғирликни кўтарадиган, балки автомобиль ғилдираклари тиркалиб туриши учун ҳам мослаштирилган махсус ойна формуласини топганини таъкидламоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу тизим қуввати юқори даражага етганда АҚШ аҳолиси айни пайтда ишлатаётган электр энергиясидан уч баробар ортиғини ишлаб чиқаришга қодир. Шунингдек, электр транспорти воситаларини йўлларда ўрнатиладиган махсус жиҳозлар ёрдамида тўйинтириш ҳам мумкин бўлади.

Лойиҳа АҚШ Катта йўллар федерал бошқармасидан молиялаштириш жараёнида икки босқичдан ўтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар