Сўнгги 10 кун ичида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мамлакат бўйлаб тунги клублар ва кўнгилочар муассасаларда 5000 га яқин рейд ўтказди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Текширув натижасида қарийб 500 нафар ўсмир ўз вақтини тунги муассасаларда, компьютер залларида ва интернет клубларида ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳамроҳлигисиз ўтказаётгани аниқланди.
«Ҳуқуқ» газетаси ёзишича, тунги клубларнинг 258 нафар эгаси ўсмирларга тунги вақтда кўнгилочар муассасада бўлишга рухсат бергани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.
Изоҳ (0)