АҚШнинг Флорида штатида жойлашган Эглин ҳарбий ҳаво базасида парашютдан сакраш ўқув машғулотлари давомида АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари махсус бўлинмасининг икки ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Ҳарбий хизматчилар 3 август, душанба куни машқ бажариш чоғида номаълум сабабга кўра шикастланиш олди. Зудлик билан касалхонага етказилган ҳарбийлар у ерда ҳалок бўлди.
Ҳалок бўлган Тимоти Оффисер ва Марти Беттельюн техник-сержант номини олган, Ҳарбий ҳаво кучларининг бой тажрибага эга бўлган фахрийлари бўлиб, Ироқ ва Афғонистонда ҳам хизмат қилган эди.
АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлади.
Изоҳ (0)