Назарбоев университети талабаси, остоналик Дидар Пернебоева қозоғистонлик келинлар учун «Keлин» мобил дастурини яратди, деб хабар беради «Tengrinews.kz».
Дастур тестлар, рецептлар, луғат ва «сирлар» – қизлар учун аноним ижтимоий тармоқ каби тўртта қисмдан иборат. Унинг ёрдамида қозоғистонлик келинлар миллий таомларнинг машҳур рецептларини олиши, эрининг қариндошларига тўғри муомалада бўлишни ўрганиши, шунингдек, оиладаги муносабатлар бўйича энг долзарб саволларга жавоб олиши мумкин.
Қозоғистондаги никоҳларнинг учдан бир қисми ажрашиш билан якун топаётганлиги Пернебоевани ушбу дастурни яратишга ундади.
Изоҳ (0)