Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Йозеф Блаттер Халқаро олимпия қўмитаси аъзолигига қайта сайланмасликка қарор қилди. Бу ҳақда «Vedomosti.ru» Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг 3 август куни Куала-Лумпурда бўлиб ўтган матбуот йиғилишида берган маълумотига таяниб хабар беради.
2016 йилда ФИФА президенти 80 ёшга тўлади ва Халқаро олимпия қўмитаси регламентига мувофиқ ўз лавозимини тарк этиши керак бўлади.
Ҳозирда Блаттер Халқаро футбол федерациясини президент вазифасини бажарувчи сифатида бошқармоқда. Янги президент учун сайловлар 2016 йилнинг 26 февралида бўлиб ўтади. Унгача Блаттер ўз вазифасида қолади.
Изоҳ (0)