Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Швейцариянинг Гштад шаҳрида ўтказилган Suisse Open Gstaad анъанавий халқаро турнирининг жуфтликлар мусобақасида бош совринни қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: olympic.uz

Фото: olympic.uz

Беларуслик шериги Александр Бурий билан баҳсларга киришган Денис ҳал қилувчи финал учрашувида австриялик Оливер Марак ва покистонлик Айсам-ул-Ҳақ Қурейши жуфтлигини 3:6, 6:2, 10:5 ҳисобида мағлуб этди.

Таъкидлаш жоизки, бу Денис Истоминнинг сўнгги икки ойда қўлга киритган иккинчи совринидир. Ўзбекистонлик тажрибали теннисчи 20—27 июнь кунлари Буюк Британиянинг Ноттингем шаҳрида ўтказилган халқаро турнирнинг яккалик баҳсларида ҳам ғолибликка эришган эди.

Маълумот учун. Гштаддаги халқаро турнирнинг мукофот жамғармаси 439 405 еврони ташкил қилиб, жуфтликлар мусобақасида ғолибликка эришган спортчиларга 24 800 евродан берилади. Бундан ташқари, Денис Истомин ва Александр Бурий 250 рейтинг очкосига ҳам эга бўлди. Ушбу муваффақиятдан сўнг Денис Истомин жуфтликлар рейтингида 112-ўринга кўтарилиб олди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Неймар Бразилиянинг ЖЧ—2022 1/8 финалдаги ўйинини ҳам ўтказиб юбориши мумкин
Дунё
Эдвард Сноуден қасамёд қилиб, Россия паспортини қабул қилиб олди
Спорт
«Зенит» — «Спартак» ўйинидаги оммавий муштлашув иштирокчилари жазоланди