Тошкентда 13-рақамли трамвайнинг «Қўйлиқ маркази—ТТЗ» қатнов йўлини қисқартириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради «Газета.uz» «Тошкент трамвайи» ва «Тошшаҳартрансхизмат» компаниялари маълумотига таяниб.
Август ойидан ушбу йўналишдаги трамвай Қўйлиқдан «Тошкент» вокзалигача (Шимолий вокзал) қатнайди. Мирзо Улуғбек кўчасидаги трамвай йўли олиб ташланади.
Қисқартирилган йўналиш бўйлаб қатнаш учун 96-рақамли автобуснинг қатнов йўли ўзгартирилади. Автобус Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейидан вокзалгача Содиқ Азимов, Амир Темур ва Туркистон кўчалари орқали қатнайди.
Изоҳ (0)