Москвадаги Шереметьево аэропортида иккита Boeing йўловчи самолётига яшин уриши натижасида зарар етди, деб хабар беради RBC.
Биринчи ҳодиса 27 июль, душанба куни Москва вақти билан 10:00 га яқин содир бўлди. Янги Уренгойга учаётган Boeing 737 самолётининг экипажи яшин уриш хавфи ҳақида хабардор бўлса-да, парвозни давом эттириш ҳақида қарор қабул қилди. Самолёт Янги Уренгой аэропортига қўнгандан сўнг, муҳандислар корпуснинг дум қисмида эриган парчаларни аниқлади.
Яна бир Boeing 737 самолётига ҳам ўша куни Москва вақти билан 23:30 га яқин зарар етди. Кипрдан қайтиб келаётган самолётни Шереметьево аэропортига кириш чоғида яшин урди.
Экипаж аъзолари ва йўловчилардан ҳеч ким жабрланмади.
Изоҳ (0)