Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг General Motors (GM) корпорацияси энг тез ўсаётган бозорлар учун Chevrolet бренди остида янги автомобиллар қаторини ишлаб чиқиш учун 5 миллиард доллар миқдорида сармоя киритиш, шунингдек, Хитойнинг SAIC Motor компанияси билан ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.

Фото: carnellm.com

Фото: carnellm.com

GM ва SAIC тўрт мамлакат — Хитой, Бразилия, Ҳиндистон ва Мексикада йиғиладиган автомобиллар учун мутлақо янги концепция ва янги двигателларни ишлаб чиқиш ниятида. Мазкур мамлакатларда автомобилларни ишлаб чиқаришда маҳаллий корхоналар томонидан тайёрланган бутловчи қисмлардан ҳам кенг фойдаланилади.

2019 йилдан бошлаб янги моделлар GM томонидан ривожланаётган бозорларда сотилаётган B ва C классга мансуб автомобилларни алмаштиради. GM ва SAIC 2030 йил охирига бориб йилига 2 миллион донагача автомобиль сотишни режалаштирмоқда. Бироқ ҳамкорлар мазкур автомобилларни АҚШ ёки Европага етказиб беришни кўзда тутмаган.

Айни вақтда, GM президенти Ден Амманнинг сўзларига кўра, концерн Россия, Индонезия ва Таиланддаги фаолиятини қисқартиришга қарор қилган, чунки бу бозорларда юқори барқарорликни сақлаб қолиш қийин, ёки бўлмаса, Россия мисолида, мазкур мамлакатларга киритилган инвестициялар ҳаддан ташқари юқори таҳдид остида туради.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди