Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жанубий Кореяда MERS коронавируси тарқалишининг тугагани эълон қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: AP

Фото: AP

«Тиббий ходимлар ва ҳукумат одамлар ҳаяжонланишига ортиқ ҳожат йўқ деб ҳисоблайди»,— дея таъкидлаган мамлакат бош вазири Хван Гё Ана. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига кўра, бу борадаги расмий хабар августда, охирги бемор тузалганидан 28 кун ўтгач эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореяда коронавирус эпидемияси 20 майдан бошланди. Касалланганларнинг умумий сони 186 кишини ташкил этди, 36 киши вафот этди. Айни пайтда 12 киши касалхоналарда қолмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар