Ямандаги низоларнинг кучайиши давомида жорий йилнинг 26 мартидан буён 1895 нафар фуқаро, шу жумладан 365 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар Бошқармаси матбуот котиби Равина Шамдасанининг Женевадаги брифингда берган маълумотига асосланиб хабар беради.
«Яманда 26 мартдан буён яраланган фуқаролар 4582 кишини ташкил этди. Улардан 484 нафари болалардир», — дейди матбуот котиби.
Яман ҳукумати ва шиа исёнчилари ўртасидаги қарама-қаршилик 2014 йилнинг августидан кучайган эди. «Ансор Аллоҳ» ҳаракати тарафдорлари бўлган хусийлар жорий йилнинг январь ойида мамлакат пойтахтини эгаллаган эди.
Изоҳ (0)