Ҳиндистоннинг Покистон билан чегарадош Панжоб штатида автобус ва полиция участкасига қилинган ҳужум натижасида ҳалок бўлганлар сони 12 нафарга етди, деб хабар беради «РИА Новости».
Етти нафар полиция ходими, шу жумладан уларнинг бошлиғи Балжит Сингх ҳужум қурбони бўлди, яна бир неча киши яраланди. Махсус операция давомида икки нафар жангари ўлдирилди.
Эслатиб ўтамиз, 27 июль, душанба куни тўрт нафар қуролланган киши Панжоб штатидаги Дина-Нагар шаҳрида автобусга, сўнгра полиция участкасига ҳужум қилди. Ҳиндистон ҳукумати Покистон билан чегарада назоратни кучайтирди.
Бундан ташқари, Амритсар—Патханкот темир йўлидан бешта портловчи қурилма топилди. Ушбу йўналиш бўйича поездлар қатнови тўхтатиб қўйилди.
Изоҳ (0)