Буюк Британия мамлакат фуқароларининг Эронга бормаслиги тўғрисидаги тавсияни қисман бекор қилди, деб хабар бермоқда «Коммерсант».
«Биз Эроннинг Ироқ, Покистон ва Афғонистон билан чегараси яқинидаги алоҳида ҳудудларга ҳар қандай ташриф юзасидан тавсияларни ўз кучида қолдирамиз, бироқ Эроннинг бошқа қисмларига боришдан сақланиш тўғрисидаги маслаҳатни энди бермаймиз», − дейилади мамлакат ТИВ хабарида.
Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу баёнотни Эрон ва «олтилик» мамлакатлари Венада Теҳроннинг ядро дастури бўйича келишувга эришганидан икки ҳафтадан камроқ вақт ўтиб эълон қилди.
Изоҳ (0)