Аргентина суди канадалик хонанда Жастин Биберни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни бекор қилди, аммо унга нисбатан айбловлар ўз кучида қолади, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Яқин вақт ичида суд Бибер Аргентинага келиб, кўрсатма бериши лозим бўлган санани белгилайди. Унгача қўшиқчи Аргентина полицияси сўрови билан та’қиб қилиниш хавфисиз бутун дунё бўйлаб юриши мумкин. 29 апрель куни у Италияда шу туфайли Интерпол ходимлари томонидан сўроққа тутилган.
Аргентина суди апрель ойида Биберни ҳибсга олишга ордер берган. Қайд этилишича, 2013 йилги гастрол вақтида Аргентина пойтахтидаги тунги клублардан бирида Биберни суратга олмоқчи бўлган фотографни унинг тансоқчилари дўппослаб, фотоаппаратини олиб қўйган. Улар бу ишни қўшиқчининг кўрсатмаси билан бажаргани тахмин қилинмоқда. Агар Бибер Аргентинада тан жароҳати етказишда айбдор деб топилса, бир йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)