Туркиянинг Шанлиурфа вилояти Суруч шаҳар суди террорчилик ҳаракати содир этилган жойнинг суратлари ва видеоматериалларини чоп этишни тақиқлади, деб хабар беради «РИА Новости».
Эслатиб ўтамиз, 20 июль, душанба куни Туркиянинг Сурия билан чегарадош Суруч шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати натижасида 32 киши ҳалок бўлган, юздан ортиқ кишилар яраланган эди. Худкуш бомбани Амара маданият маркази олдидаги кафенинг кириш қисмида портлатиб юборган. Портлаш марказ ҳудудида яшаётган туркиялик курдларга қарши қаратилган бўлиб, улар Сурияга ИШИД жангарилари билан курашиш учун жўнаб кетишни кутаётган эди.
Суд қарорига асосан, фожиа ҳақидаги барча матнли ва овозли хабарлардан сурат ва видеолар олиб ташланиши лозим. Аввал ушбу материаллар киритилган сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифалари ёпиб қўйилади.
Изоҳ (0)