Тошкент метросининг «Ўзбекистон» йўлида дизайни янгиланган вагонлар ҳаракатлана бошлади. Бу ҳақда Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳида маълум қилинган.
Фойдаланувчиларнинг сўзларига кўра, янги вагонлар «Ўзбекистон» йўлида 21 июль куни соат 12:00 дан бошлаб ҳаракатлана бошлаган. Улар умумий вагонлар таркибининг қанча қисмини ташкил этиши маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойининг ўрталарида Тошкент метросининг «Чилонзор» йўлида ҳам ташқи ва ички кўриниши янги бўлган вагонлар ишга туширилган эди.
Изоҳ (0)