Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бугун, 22 июль куни Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари ўзаро назорат учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерациясининг Twitter’даги расмий саҳифасига таяниб, «Arena.uz» хабар қилмоқда.

Фото: the-uff.com

Фото: the-uff.com

«Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун 19:00 да олимпия терма жамоаси билан назорат учрашуви ўтказади. Ўйин «Жар» стадионида. Кириш бепул», — дейилади ЎФФ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий термаси 19 июль куни Тошкентда йиғилди. 11 июлда йиғинни бошлаган олимпия терма жамоаси «Машъал» ва «Пахтакор»га қарши назорат ўйинлари ўтказди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар