21 июль куни репер 50 Cent Манхэттен Олий судида унинг бойлиги шунчаки иллюзия бўлганлиги ҳақида кўрсатма берди, деб хабар беради «Tjournal.ru».
«Мен қимматбаҳо буюмларни ва машиналарни дўконга қайтариб берганман», —деди репер кўрсатмасида.
Репернинг адвокати Forbes журнали май ойида унинг бойлигини 155 миллион долларга баҳолаганига қарамасдан, ҳақиқатда бу миқдор 4,4 миллион долларни ташкил этишини таъкидлади. Шунинг учун суд 50 Cent’га 5 миллион доллар тўлаш мажбуриятини юклагандан сўнг, у банкротлик жараёнини бошлашга мажбур бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 13 июль куни, 50 Cent тахаллуси билан машҳур бўлган репер Кёртис Жеймс Жексон III ўзининг банкрот бўлганлигини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)