Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Брэд Питт ва Анжелина Жоли бир-бирларига бўлган туйғуларни намойиш этишда давом этмоқда. Яқинда Питт папараццилар Лос-Анжелесда суратга туширишга муваффақ бўлган таъсирли татуировкага қўл урди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» сайти хабар бермоқда.

Фото: hollywoodlife.com

Фото: hollywoodlife.com

Унинг билагида хочни ташкил этадиган икки чизиқ пайдо бўлди: вертикал чизиқдан чапдаги «А» ҳарфи рафиқаси шарафига, ўнгда эса фарзандлари — 13 ёшли Мэддокс, 11 яшар Пакс, 10 ёшли Захара, 9 яшар Шайло ва 7 ёшга тўлган эгизаклар Нокс ва Вивьенларнинг исмлари бош ҳарфи ўрин олди.

Анжелина Жоли ва Брэд Питт татуировкаларни хуш кўради. Масалан, Питтнинг танасини кхмер тилида битилган Жолининг туғилган санаси — 6.4.75 безаб турибди, тирсагидан пастда эса француз тилидаги «Ҳаёт — беъманиликдир» дея номланган ёзувни ўқишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украина элчихоналарига бомбалар ва ҳайвонлар аъзолари солинган 18 та посилка жўнатилган
Маданият
Голливуд юлдузи Жулия Робертс карьерасидан 20 йиллик танаффус олишга нима туртки бўлгани ҳақида гапирди
Маҳаллий
Келаси ҳафта бошида Ўзбекистоннинг аксарият қисмида қор ёғади