Тошкент шаҳри марказида, Абдулла Қодирий кўчасида Epica русумли автомобиль автобус бекатига урилди ва аянчли аҳволга келди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида маълум қилинган.
Воқеа айнан қачон содир бўлгани маълум эмас. Гуруҳда келтирилган суратларда қаттиқ пачоқ бўлган Epica, бекатдаги дўконнинг бир неча бузилган панжаралари кўриниб туради.
Фойдаланувчиларнинг сўзларига кўра, авария оқибатида икки киши – машина ичида бўлган икки йигит ҳалок бўлган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.
Изоҳ (0)