АҚШнинг Калифорния штатида ўрмон ёнғини шоссега ўтиб кетгач, йигирмадан ортиқ автомобиль ёниб кетди, деб хабар бермоқда Reuters.
Воқеа Лос-Анжелесни Лас-Вегасга боғловчи 15-трассада содир бўлган. Одамлар зудлик билан машиналардан тушиб кетишга мажбур бўлган. Ҳайдовчилардан бирининг сўзларига кўра, иссиқлик туфайли шиналар ёрилиб кетгач, портлаш овозлари эшитилган.Ёнғинни ўчиришга авиация ҳам жалб этилган. Вертолётдан олинган лавҳаларда одамлар ёнғин ўраб олган автомобиллардан юзларини ёпган ҳолда тушиб қочгани кўриниб туради.
Изоҳ (0)