Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2015 йил 16 июлда ўтказилган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида мамлакатда қабул қилинган иқтисодиётни ривожлантириш ва модернизациялаш, уни диверсификациялаш ва рақобатбардошлигини таъминлаш стратегиясининг тизимли ва изчил амалга оширилиши туфайли, жаҳон иқтисодиётида сақланиб қолаётган инқирозли ҳодисаларга ва унинг ривожланиши суръатлари сусайганлигига қарамай, Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари ва макроиқтисодий мувозанатни мустаҳкамлаш таъминланаётганлиги қайд этилди, деб хабар қилади ЎзА.

Фото: uzreport.uz

Фото: uzreport.uz

Ютуқлар ва мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш истиқболлари халқаро молия институтлари томонидан юқори баҳоланаётганлиги таъкидланди. Жумладан, Халқаро валюта жамғармасининг 2015 йил апрель—май ойларида Ўзбекистонда бўлган миссияси бошлиғининг баёнотида «Ўзбекистон иқтисодиёти ... мураккаб ташқи шароитда ҳам ўз барқарорлигини намоён этмоқда. ... 2015 йилда иқтисодий ўсиш, кутилганидек, юқори бўлади. Бунга яқинда қабул қилинган саноат ва инфратузилмани модернизация қилиш, ... хусусийлаштириш ва корпоратив бошқарув дастурлари самарасида эришилади», деб қайд этилди.

Биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 8,1 фоизни ташкил этди, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 8,1 фоизга ўсди. Экспорт ҳажмларининг 7,4 фоизга ўсиши ва ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси таъминланди. Давлат бюджети профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз параметрлардан ортиқ бўлмади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)