Испаниянинг Грецияга молиявий ёрдам учинчи пакетидаги ҳиссаси яқин уч йил ичида ўн миллиард еврога яқин маблағни ташкил этади, деб хабар беради «Eurointegration.com».
Бош вазир Мариано Рахойнинг маълум қилишича, Испания Греция учун мўлжалланган учинчи дастур доирасида 12 фоизга кафолат беради.
Молиявий ёрдамнинг умумий миқдори 82—86 миллиард еврони ташкил этади, шу тариқа ундаги Испания улуши ўн миллиард еврога яқин маблағдан иборат бўлади.
Ўтган йиллар мобайнида Испания Грецияга 26 миллиард евро молиявий ёрдам ажратган эди.
Изоҳ (0)