Париж яқинидаги Вильнев-ла-Гаренн шаҳарчасида жойлашган Primark тармоғининг дўконида уч нафар қуролланган шахс дўконнинг 18 нафар ходимини гаровга олди, деб хабар бермоқда Le Parisien.
Ходимлардан бирининг сўзларига кўра, у савдо марказидан одамлар қочиб чиқаётганини кўрган ва «улар қуролланган», дея қичқирганини эшитган. Босқинчилардан бири Primark ходими бўлиши мумкинлиги айтилган. Воқеа жойига полициянинг олий тоифали бўлинмаси етиб келган.
Изоҳ (0)