Франция полициясининг махсус бўлинмаси Париж яқинидаги Primark дўконида уч нафар қуролланган шахс томонидан гаровга олинган 18 кишини эвакуация қилди, деб хабар бермоқда Le Figaro.
Вильнев-ла-Гаренн шаҳарчасидаги Qwartz савдо марказида жойлашган дўконнинг ходимлари бўлган асирлар орасида жароҳатланганлар йўқ, фақат улардан бири ўзини ёмон ҳис қилаётгани айтилган. Босқинчилар эса ҳозирча топилмаган, полиция уларни излашда давом этмоқда.
Ушбу ҳаракат дўконни ўмаришга уриниш эканлиги тахмин қилинмоқда. Босқинчилардан бири дўконда ишлаган бўлиши мумкинлиги ҳам айтилган.
Изоҳ (0)