Кома ҳолатида бўлган Уитни Хьюстоннинг қизи Бобби Кристина Браун учун аллақачон қабр тайёрлаб қўйилди. Шу кунларда қизнинг оила аъзоларидан бири унинг ўлимидан олдинги суратини сотишга уринганлиги, шунингдек, вафотидан кейинги суратини 100 минг долларга сотмоқчи эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар беради.
TMZ сайтида чоп этилган эълонда номаълум шахс нашриётга Бобби Кристина Брауннинг бир қатор суратларини сотиб олишни таклиф этганлиги маълум қилинди. Бироқ TMZ бу таклифни рад этган.
Бобби Кристинанинг аммаси Леола Браун Facebook орқали фирибгарга қаҳрли мактуб йўллади.
Шу йилнинг 31 январидан буён қўшиқчи Бобби Браун ва Уитни Хьюстоннинг ёлғиз қизи бўлган Бобби Кристина Браун кома ҳолатида бўлиб, бир неча кун аввал уни хосписга (соғайиб кетишига умид бўлмаган беморлар учун даволаш муассасаси) ўтказишди. Сабаби шифокорлар ва оила аъзолари уни қутқариш учун ҳеч нарса қила олмасликларига амин бўлди.
Изоҳ (0)