General Motors концерни Минск яқинидаги «Юнисон» корхонасида Cadillac Escalade ва Chevrolet Tahoe йўлтанламас автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди, деб хабар бермоқда «Motor.ru».
Белоруссияда ишлаб чиқарилган автомобиллар Россияга экспорт қилинади, бироқ ишлаб чиқариш айнан қачондан бошланиши маълум эмас.
GM вакилларининг сўзларига кўра, «Юнисон» заводида ушбу автомобилларни ишлаб чиқариш учун зарур ускуналар ўрнатилган, ходимлари ҳам концерн талабларига жавоб беради.
Изоҳ (0)