Осиё футбол конфедерацияси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи учун ўтказиладиган қуръадан аввал жамоаларни саватчаларга ажратди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 3-саватчадан ўрин оладиган бўлди. Ушбу саватчадан, шунингдек, Сурия, Эрон, КХДР жамоалари ҳам жой олади.
Саватчалар қуйидагича кўриниш олган:
1-саватча: Қатар, Ироқ, Саудия Арабистони, Иордания2-саватча: Жанубий Корея, Австралия, Япония, БАА3-саватча: Сурия, Эрон, КХДР, Ўзбекистон4-саватча: Таиланд, Хитой, Вьетнам, Яман
Эслатиб ўтамиз, қуръа ташлаш маросими шу йилнинг 12 сентябрь куни Қатарда ўтказилади.
Изоҳ (0)