Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл гольф бўйича Celebrity Cup мусобақасида ғолиб чиқди, деб хабар беради «Uff.uz».
Мусобақа машҳур инсонлар ўртасида ўтказилади ва қаторасига учинчи йил Шотландияда бўлиб ўтмоқда. Бэйл актёр Роб Брайдон билан биргаликда Уэльс шарафини ҳимоя қилган.