2015 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга 422,9 минг нафар хорижлик ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Газета.uz». Бу 2014 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 5,6 фоизга кўп демакдир.
Хорижликларнинг катта қисми — 330 минг киши (+7,4%) Ўзбекистонга қариндошларини йўқлаб келган. Сайёҳлар сони 22,8 минг кишини (+8,9%), иш юзасидан келганлар 24,1 минг кишини (+1,9%), тижорат мақсадида келганлар 5027 кишини (-19,6%) ташкил этган.Шунингдек, ишлаш учун 8863 нафар (+6,6%), ўқиш учун 2917 нафар (-7,8%), даволаниш учун 19,1 минг нафар (-15,9%) ва доимий яшаш учун 10,1 минг нафар (+21%) хорижлик Ўзбекистонга келган.
Изоҳ (0)