Kувайтлик 38 ёшли сайёҳ Насер Ал-Ансари Буюк Британиянинг Брайтон шаҳридаги савдо маркази ташқарисида эсдалик учун видеоролик олаётганда полиция ходимлари томонидан террорчиликда гумон қилиниб қўлга олинди. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru» хабар беради.
Полиция уни машинага олиб бориб уч соатга яқин сўроққа тутди ва унинг мобил телефони ичидаги нарсаларни диққат билан ўрганиб чиқди.
Сайёҳнинг сўзларига қараганда, у қаршилик кўрсатмаган ва уйга кетишни хоҳлагани учун полиция билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини айтган. Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, текширув давомида ҳеч қандай таҳдид аниқланмаган. Бироқ юқоридаги вақт давомида сайёҳнинг мобил телефони тўлиқ ўрганиб чиқилмаганлиги сабабли тергов ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)