Норвегиянинг Ейдсволл шаҳрида 92 ёшли аёл Швецияда яшовчи йигити билан қариялар уйидан қочиб кетди, деб хабар беради «Eurointegration.com».
Муассаса ходимлари юргичини машиналар тўхташ жойида қолдириб кетган аёлни қидира бошлади.
Тез орада аниқланишича, аёл Стокгольмда яшовчи 87 ёшли йигити билан дам олиш учун Норвегияни тарк этган.
«Бу ҳақиқатан ҳам таъсирчан севги ҳикояси», — дейди қариялар уйининг бошқарувчиси Янка Хольстад. Унинг сўзларига қараганда, 92 ёшли аёл қонунга хилоф иш қилмаган, бироқ муассаса ходимларининг асабийлашишига сабаб бўлган. Хольстаднинг таъкидлашича, яқин кунларда «қочоқ» уйга қайтади.
Изоҳ (0)