АҚШнинг Москвадаги элчихонаси Россияга ЮКОСнинг собиқ акциядорлари даъвоси бўйича судга чақириқ қоғозини топширди, деб хабар бермоқда Meduza. Улар Гаага арбитраж судининг компания ноқонуний экспроприация қилингани учун 50 миллиард доллар товон тўланиши бўйича қарори АҚШда тан олинишига эришмоқчи.
Даъво аризаси Hulley Enterprises, Yukos Universal ва Veteran Petroleum компаниялари томонидан берилган. Суд ҳужжатлари тўплами АҚШ Давлат департаменти орқали ярим йил давомида ўтган. Ҳужжатлар Россияга 22 июнь куни топширилди. АҚШ қонунчилиги бўйича, Россия даъвога 60 кун ичида (20 августгача) жавоб бериши мумкин.
Гаага арбитраж суди ЮКОСнинг собиқ акциядорларига 50 миллиард доллар товон тўлаш лозимлиги ҳақида 2014 йил июлида қарор чиқарган. 2015 йил январида Россия товонни фоизларсиз тўлаши мумкин бўлган муддат тугади. Июнда Европа давлатлари суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида Россия ҳисоблари ва мулкларини ҳибсга олишни бошлади.
Изоҳ (0)