Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатлари муҳокамаси сайтида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автотранспорт воситаларида транзит сифатида ҳаракатланувчи юкларни GPS технологияси ёрдамида кузатишни ташкиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Лойиҳага биноан, Ўзбекистон ҳукумати GPS тизими орқали кўчувчи объектлар мониторингини амалга ошириш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахсларга мамлакат ҳудудидан автотранспорт воситаларида транзит сифатида ўтувчи юкларни кузатишни ташкиллаштиришга рухсат беришни режалаштирмоқда.
Ҳужжатда айтилишича, ташувчиларнинг GPS орқали кузатиш бўйича хизмат кўрсатувчилар билан муносабатлари уларнинг ўртасида шартнома тузилиши орқали қурилади.
GPS орқали кузатиш бўйича хизмат кўрсатувчилар Ўзбекистон ҳудудидан транзит сифатида ўтаётган автотранспорт воситалари ҳақидаги маълумотларни давлат божхона хизмати органларига беминнат асосда тақдим этади. Дастурий таъминот ва GPS қурилмалари ҳам вақтинчалик фойдаланиш учун давлат божхона хизмати органларига беминнат асосда тақдим этилади.
Изоҳ (0)