2001 йил 11 сентябрь куни Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо марказида содир этилган терактдан кейин одамларни қутқаришда қатнашган ўт ўчирувчи Кармело Меркадо лотереяда 5 миллион доллар ютиб олди, деб хабар бермоқда «Nur.kz».
Меркадонинг тан олишича, Нью-Йорк чекккасидаги оддий дўкондан сотиб олинган чиптасида ютуқли рақамларни кўргач ҳайратга тушган. У ютган пулларига Флоридада ёзги уй сотиб олишни ва оиласига совғалар беришни режалаштирганини маълум қилган.
Қайд этилишича, Меркадонинг солиқлардан кейин қўлга киритадиган ютуғи 3,3 миллион долларни ташкил этади.
Изоҳ (0)