АҚШнинг General Motors автоконцерни Cisco компаниясининг транспорт воситаларига нафақат бир-бири, балки йўл инфратузилмаси билан симсиз алоқа қилиш имконини берувчи технологиясини синаб кўришни режалаштирмоқда, деб хабар берди «3Dnews.ru».
GM «автомобиль−автомобиль» тизимини 2017 йилдан, Cadillac CTS седанидан бошлаб жорий қилмоқчи. Бу автомобилларга йўл ҳолати, жумладан яхмалак ёки авария ҳақидаги маълумотларни симсиз интерфейс орқали бир−бирига етказиш имконини беради.
Cisco ўзининг Internet of Everything лойиҳасида автомобиллар, йўл инфратузилмаси элементлари (светофорлар, темир йўл кесишмалари, йўл видеокамералари ва бошқалар), интернет сервислари (об-ҳаво, йўқолган болалар ва фавқулодда ҳолатлар ҳақида маълумот берувчи), шунингдек транспорт ва фавқулодда хизматларни ягона тармоққа бирлаштирмоқчи.
Изоҳ (0)