АҚШ полицияси уч ҳафта муқаддам Нью-Йорк қамохонасидан қочган маҳбуслардан бири – Дэвид Свэтни қўлга олишга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда Meduza.
Дэвид Свэтни Нью-Йорк полицияси сержанти Жей Кук кўриб қолган. У Канада чегараси яқинидаги шосседа юрган шубҳали шахсни кўриб, унга қарата ўқ узган. Натижада қочоқ яраланган ва қўлга тушган. Ҳозирда шифохонага ётқизилган маҳбуснинг ҳолати ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Унинг шериги Ричард Мэтт 27 июнь куни Огайо штатида отиб ташланган. Шундай қилиб, 1000 дан ортиқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари қатнашган операция ўз якунига етди.
Изоҳ (0)