Еврозона молия вазирлари Грецияга молиявий ёрдам дастурини 30 июндан кейин учун узайтиришдан бош тортди, деб хабар бермоқда «РБК». Тегишли қарор Еврогуруҳ томонидан 27 июнь куни Брюсселда қабул қилинди.
Еврогуруҳ тарихда биринчи марта Греция имзосисиз баёнот билан чиқиб, унда Афинанинг бюджетни тежаш тўғрисида референдум ўтказиш қарори танқид қилинди. Еврогуруҳ раҳбари Дейсселблум ёрдам дастури узайтирилмаслиги боис Грециядаги вазият яқин ойлар ичида янада ёмонлашиб боришини маълум қилган.Ўз навбатида, Греция бош вазири Алексис Ципрас европалик кредиторларнинг Грецияга молиявий ёрдам бериш шартларини умуммиллий референдумга қўйишини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Еврогуруҳ аъзолари Греция олдига умумевропа қадриятларига тўғри келмайдиган бажариб бўлмас шартларни қўйган, шунга қарамай Греция Европанинг бир қисми бўлиб қолади. Референдум эълон қилиниши муносабати билан бош вазир Еврогуруҳдан молиявий ёрдамни бир неча кунга узайтиришни сўраган.
Изоҳ (0)