«Крузенштерн» елканли кемаси Архангельскдаги портга кириш чоғида саёз жойга тиқилиб қолди, деб хабар беради «Эхо Москвы» FlashNord агентлиги маълумотига таяниб.
Кемага ёрдам бериш учун юборилган шатакчи кемалар уни саёзликдан чиқариб олди. Ҳозир елканли кема портдаги причалга боғлаб қўйилди. Вилоят ҳукуматининг айтишича, «Крузенштерн» Мурманскка ўтиш чоғида пўртанага дуч келганлиги учун ушланиб қолган.
Икки ҳафта аввал кема Рейкьявикни тарк этаётиб, Исландия қирғоқ мудофаасининг икки кемаси билан тўқнашиб кетган эди. Ҳукумат ушбу тўқнашув келтирган зарарни 42 миллион рублга баҳолади.
Изоҳ (0)